Жаҳон | 13:29 / 15.06.2018
15907
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг энг янги сунъий йўлдоши Ер суратини жўнатди

Хитойнинг янги Лунцзян-2 сунъий йўлдоши ўзининг илк синов фотосуратларини юборди. У Ой орбитасига ўтган ойда чиққанди. 

Суратлардан бирида Ер тасвирланганини кўриш мумкин. Фотосуратлар Twitter’даги Andrew Jones саҳифасида эълон қилинган.

Маълумки, хитойликлар 21 май куни иккита эгизак сунъий йўлдошни учирди - Лунцзян-1 ва Лунцзян-2. Бироқ биринчиси, катта эҳтимол билан, сайёрамиз узоқ орбитасида йўқолиб қолган.

Мавзуга оид