Ўзбекистон | 17:47 / 16.06.2018
8612
10 дақиқада ўқилади

Ҳукумат норуда фойдали қазилмаларга доир қарор қабул қилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар беришни ушбу қарорга қатъий мувофиқ амалга оширади;

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан мақсадли фойдаланилиши ва оқилона ўзлаштирилиши юзасидан амалий назорат қилинишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар олиш учун буюртманомалар беришнинг электрон тизимини жорий этади.

Белгилаб қўйилишича: 

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияларни олиш учун олдин берилган буюртманомаларни кўриб чиқиш норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияларни беришнинг ушбу қарор билан белгиланган тартибига мувофиқ якунига етказилади;

ғолиблари олдин ўтказилган очиқ савдоларда аниқланган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни бериш ушбу қарорга мувофиқ улар томондан молиявий таклиф суммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланганидан сўнг белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида (ер қаъридан фойдаланувчининг ўз маблағлари ҳисобига) норуда фойдали қазилмалар конларини излаш, баҳолаш, қидиришга оид ҳуқуқни тасдиқлайди.

Минерал-хомашё базани ривожлантириш ва тўлдириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш хуқуқи юзага келишига белгиланган тартибда тасдиқланган ер қаърини геологик ўрганишга доир лойиҳа-смета ҳужжатлари асос ҳисобланади.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия унинг эгасига конни қазиб олиш, қазиб олинаётган минерал-хомашёни қайта ишлаш, шу жумладан, агар лицензия шартларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, қазиб олиш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш) ҳуқуқини беради.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия норуда фойдали қазилмаларнинг захиралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган кон бўйича уни қазиб олиш учун берилади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия коннинг алоҳида участкасидаги норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун берилишига рухсат этилади, агар ушбу ҳолат конни қазиб олишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштирмаса ва коннинг қолган қисмлари (участкалари)ни ўзлаштиришга тўсқинлик қилмаса.

Бир конни бир неча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензиялар берилишига йўл қўйилади. Бунда конни қазиб олиш Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон- геология фаолияти юзасидан назорат қилиш инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган, ер қаъридан оқилона фойдаланишни ва атроф муҳит муҳофаза қилинишини таъминловчи қазиб олиш тизимида амалга оширилиши керак.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бир неча лицензиялар бир вақтнинг ўзида битта ер қаъридан фойдаланувчига берилишига йўл қўйилади, шу жумладан, ўзаро яқин жойлашган норуда фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун, агар бажарилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра уларни фақат биргаликда бир ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олиш рентабелли бўлса.

Бир вақтнинг ўзида норуда фойдали қазилмаларнинг турли конларини, айрим турдаги қурилиш материаллари ва бошқа материаллар ва буюмларни ишлаб чиқариш учун зарур компонент сифатидаги минерал-хомашёларни қазиб олишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бир неча лицензиялар битта ер қаъридан фойдаланувчига берилиши мумкин.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия эгаси унга берилган кон ажратмаси доирасида қўшимча лицензиясиз ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни, уларни Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фондида давлат ҳисобига қўйиш шарти билан олиб бориш ҳуқуқига эга.

Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия унинг эгасининг кон-қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг таркибида норуда фойдали компонентлари мавжуд чиқиндиларини қайта ишлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлайди.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал-хомашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга эгалик ҳуқуқи норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияга мувофиқ лицензия эгасида ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати мобайнида сақлаб қолинади. Бундай ҳолда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга (қайта ишлашга) лицензия олиш талаб қилинмайди.

Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия ер қаъридан фойдаланувчи балансида ҳисобда турмайдиган ёки техноген минерал ҳосилалар сотилган ёки белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига топширилган ҳолда кон қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг чиқиндиларини қайта ишлаш учун берилади.

Геологик ўрганиш учун норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида:

ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларнинг минимал ҳажмлари, уларни амалга ошириш муддатлари ва ер қаъри ҳақида олинган геологик ёки бошқа маълумотларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш ва ишларни тизимлаштириш учун Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фондига топшириш муддатлари;

кон иншоотлари ва қудуқларни аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш (рекультивация қилиш), шунингдек, фойдаланишга яроқсиз кон иншоотлари ва қудуқларни тугатиш тартиби;

норуда фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун материалларни Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига топшириш тартиби ва муддатлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган шарт-шароитлар назарда тутилади.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида:

техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлантириш режаларини, захираларни қазиб олиш ва кон майдонида (участкада) қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;

қазиб олинган фойдали қазилмага эгалик қилиш ҳуқуқи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни тўлаш шартлари;

ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойлари ташкил қилиш, ходимларни касб бўйича тайёрлаш ва шу кабилар);

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган шарт назарда тутилади.

Техноген минерал ҳосилаларидан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида:

техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлантириш режаларини, техноген минерал ҳосилалар (конлар) захираларини қазиб олиш ва кон майдонида (участкаларда) қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;

қазиб олинган фойдали қазилмага эгалик қилиш ҳуқуқи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар тўлаш шартлари;

ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойлари ташкил қилиш, ходимларни касб бўйича тайёрлаш ва шу кабилар);

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган шартлар назарда тутилади.

Геологик ўрганиш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкалари қуйидагилар учун белгиланган муддатларга берилади:

геологик ўрганиш учун беш йилгача бўлган муддатга;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун фойдали қазилмаларни ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олишга дойр техник-иқтисодий асослаш билан белгиланган муддатга.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишга оид лицензиялар геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилган фақат қидирилган норуда фойдали қазилмалар конларига ҳамда қуйидаги мезонлар уйғунлигида очиқ савдолар асосида берилади:

ер қаъри участкасининг инфраструктура объектларига (электр узатиш, темир йўл станцияси, автомобиль йўли) яқинида (10 километрдан ортиқ эмас) жойлашганлиги;

ер қаъри участкасининг шаҳар аҳоли пункти ва йирик қурилиш объекти яқинида (10 километрдан ортиқ эмас) жойлашганлиги;

норуда фойдали қазилмаларнинг тавсия этилаётган захиралари ҳажми (5 млн. м3/т.дан ортиқ).

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун ариза берувчиларга сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ёки бошқа маълумотлар тўплами Давлат геология қўмитаси томонидан реализация қилинади.

Мавзуга оид