Қашқадарёда қўлга олинган АҚШ фуқароси террористик фаолиятда гумонланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматидан олинган маълумотларга кўра, жорий йил 16 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ДХХ органлари томонидан дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Россия Федерацияси ва АҚШда террористик ташкилот сифатида тан олинган «Ўзбекистон ислом ҳаракати» фаолиятига алоқадорлиги учун қидирувда бўлган, 1972 йилда Чироқчи туманида туғилган, 2014 йилда АҚШ фуқаролигини олган Зокир Абдуллаевич Алиев қўлга олинди.
Қўлга олиш жараёнида Зокир Алиев ноқонуний фаолиятига иқрор экани тўғрисида кўрсатма берди. Хусусан, у 2000 йилда «Ўзбекистон ислом ҳаракати»га содиқ бўлишга қасамёд қилган, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумат кучлари ва коалиция қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
«Ўзбекистон ислом ҳаракати»нинг бошқа аъзолари берган кўрсатмаларга асосан, диний-экстремистик ва террористик фаолиятни амалга оширгани учун 2005 йилда ДХХ тергов бўлимлари томонидан Зокир Алиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159, 223 ва 244-2-моддалари бўйича 646-сонли жиноий иш қўзғатилган.
Айни пайтда Алиевга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Бундан олдинроқ Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида милиция асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси, тадбиркор Зокир Алиевни қўлга олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Америкалик бизнесменнинг 90 кунлик визаси бўлгани, у Тошкентдан Чироқчигача ҳеч бир тўсиққа учрамай боргани айтилди.
Кейинроқ Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари вилоятда америкалик тадбиркор қўлга олингани ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдиришди.
Мавзуга оид
14:55
ДХХ раиси Ўзбекистондаги муҳим ахборот инфратузилмаларини тоифалашга доир буйруқ чиқарди
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
23:25 / 09.11.2024