Жаҳон | 18:31 / 18.06.2018
14895
2 дақиқада ўқилади

Украина биринчи президенти: Саратон ўсимтаси - Донбассни кесиб ташлаш керак

Фото: РИА Новости/Евгений Котенко

Украина биринчи президенти Леонид Кравчукнинг маълум қилишича, Донбассни Киевга унитар бўйсунувчи минтақага айлантириш бўйича ҳаракатлар янги можарога олиб келиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» Украина ОАВга асосан хабар тарқатди.

Кравчукнинг сўзларига кўра, бундай уриниш тўхтатиш жуда қийин бўладиган можарога олиб келади. Унинг қўшимча қилишича, маслаҳатлашиш ва муаммога ечим топиш йўлларини излаш керак. Масалан, минтақага маълум бир мухториятни тақдим этиш. Кравчук референдум ўтказилишини истисно этмаган.

«Мен Гончарни (украиналик ёзувчи -таҳ.) бутунлай қўллаб-қувватламасам ҳам, ундан иқтибос келтираман. Унинг кундаликларида шундай ёзилган: «Украина тинч ва кўп ривожланиши учун, биз ундан саратон ўсимтаси - Донбассни кесиб ташлашимиз лозим», - дея маълум қилган Кравчук.

Унинг таъкидлашича, тинч тажрибани қўллаш муҳим ҳамда деярли ажралиб бўлган минтақани қайтариш самарасиз бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик депутат «фалокат» ҳақида огоҳлантирганди

Мавзуга оид