Жамият | 14:37 / 19.06.2018
10650
1 дақиқада ўқилади

Навоийда фуқарони 1 тонна 206 килограмм майизга «ухлатишди»

Иллюстратив фото/Uz24

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 16 июнь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 25 февраль куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи, муқаддам судланган, Т.Я. Хатирчи туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони С.А.нинг уйида ундан 1 тонна 206 кг. майизини 13.266.000 сўмга ҳисоблаб олган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у пулини майизни сотгандан кейин олиб келиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. 

Кўрилган чоралар натижасида Т.Я. ушланган.

Мавзуга оид