Жамият | 12:34 / 19.06.2018
17694
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда МЧЖ раҳбари ўз амакисини пичоқлаб қўйди

17 июнь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи “Нурбек Азимжон Форум” МЧЖ раҳбари А.Т. ўзини уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида шу қишлоқда яшаган 56 ёшли амакиси Ш.Ў.нинг бош ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб ўлдирган. 

А.Т. ушланган.

Мавзуга оид