YouTube фаолиятида узилишлар кузатилди
Дунё бўйлаб YouTube видеохостинги фойдаланувчилари сервиснинг фаолиятидаги муаммолар ҳақида хабар бермоқда. Бу ҳақда оммабоп интернет сервисларининг фаолиятини кузатиб борадиган Downdetector сайти маълум қилди.
"2018 йид 18 июнь куни 15.38 EDT (Тошкент вақти билан 22:38) вақтида YouTube фаолиятида хатолик бор", – дейилади портал хабарида.
Сайт берган маълумотга кўра, YouTube'нинг 59 фоиз фойдаланувчилари видеороликларни кўриш билан, 30 фоизи сайтга кириш билан ва 10 фоизи аккаунтга кириш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилишмоқда.
YouTube'нинг Twitter'даги расмий аккаунтида сервис фаолиятидаги хатоликлар тузатилгани маълум қилинди. Ҳозир видеохостингдан фойдаланишда муаммолар кузатилмаяпти.
Мавзуга оид
22:30 / 04.10.2024
YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
23:14 / 23.09.2024
YouTubeʼнинг энг машҳур юлдузи MrBeast’га суд таҳдид солмоқда
23:50 / 06.09.2024
YouTube ўсмирларнинг вазн ва фитнесга оид видеоларни кўришини чеклайди
23:05 / 04.09.2024