Жаҳон | 09:20 / 20.06.2018
19394
1 дақиқада ўқилади
Литва президенти Россия бостириб кириши мумкинлигини айтди
Литва президенти Даля Грибаускайтенинг фикрича, Россия томонидан ҳарбий бостириб кириш эҳтимоли «жуда юқоридир». У бу ҳақда Германиянинг Spiegel журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Агарда биз ўзимизни ҳимоя қилишни исташимиз ва бунга қодир эканимизни кўрсатсак, унда бизга ҳеч ким ҳужум қилмайди. Биз руҳан, сиёсий жиҳатдан, юракдан ва қалбан бунга тайёр туришимиз керак», - деди Грибаускайте.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Ғарбдаги кўплаб давлатлар Россиянинг ўз манфаатларига аралашувига етарлича баҳо бера олмаяпти. Шу билан бирга, Литва етакчисининг қайд этишича, Россия Литвадан ҳарбий устунликка эгадир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шойгу РФ Мудофаа вазирлигининг Қримдаги илк йиғилишини ўтказиши хабар берилди.