Евроиттифоқ қўмитаси мемлардан фойдаланишни тақиқламоқчи
Европа иттифоқи қўмитаси сайтларга муаллифлик ҳуқуқларини бузувчи материалларни жойлаштиришни тақиқлаш бўйича талаб қўядиган қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда The Independent ёзмоқда.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг 11- ва 13-моддалари йирик интернет-компаниялар норозилигига сабаб бўлди. 11-моддага мувофиқ, улар бошқаларнинг иши қисмларидан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириши лозим. Хусусан, Google ва Twitter фойдаланувчилар материалга киришидан аввал, мақола ёки бошқа бир ишнинг бир қисмини кўп бора жойлаштиради. Янги қоидаларга кўра, бундай қисмлардан фойдаланганлик учун рухсатнома талаб этилади.
13-модда туфайли мемлар йўқолиб кетиши мумкин, сабаби уларда аксарият ҳолатларда таниқли кишилар тасвири ёки фильмлар ва телешоулардан кадрлар қўйилади. Веб-сайтлар барча тасвирларни текширишга мажбур бўлади, бу улар муаллифлик ҳуқуқини бузмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун керак.
Мавзуга оид
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
15:53 / 10.09.2024
Евроиттифоқ Қримдаги «сайловлар»нинг ноқонунийлигини таъкидлади
13:06 / 04.09.2024
Евроиттифоқ Россиянинг Полтавага ҳужумини қоралади
08:15 / 28.06.2024