«Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман» — Президент
Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида, 20 июнь куни Халқ таълими вазири этиб тайинланган Шерзод Шерматов бошчилигидаги янги раҳбарият иштирокида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Абдулла Арипов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таълим тизими билан боғлиқ бир қатор вазифалар қўйилганини маълум қилган.
«Тизимни тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шунақа топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти.
Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди.
Аввал ўқитувчининг обрўси юқори бўлган, ҳамма ўқитувчи бўлишни истаган, бу касб билан фахрланган. Афсуски биз кейинги йилларда ўқитувчини хор қилдик. Натижада мактабларда ўқитувчи ўқувчидан пул оладиган аҳвол юзага келди. Нима қилсин бечора?
Президентимиз «Видеоселектор ўтказ, ҳаммага етиб борсин»,— дедилар. Президентимиз «Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман»,— дедилар.
Янги раҳбарият ва ОАВ бу ишда бизга ёрдам бериши керак», дея бош вазирнинг сўзларини келтирган «Kun.uz» манбаси.
Бундан аввалроқ президент мактабларни маҳаллий ҳокимликлар тасарруфидан чиқаришга кўрсатма қилгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024
Қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ёшларни ўқитиш шарти билан тадбиркорларга ижарага берилади
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 12.08.2024