Ўзбекистон | 01:20 / 26.06.2018
41372
1 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирлигининг барча бошқарма ва бўлим бошлиқлари ишдан бўшатилди

Халқ таълими вазирлигининг барча бошқарма ва бўлим бошлиқлари ишдан бўшатилди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) марказий аппарати таркибидаги барча бошқарма ва бўлим бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берди. Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Шунингдек йиғилишда Шерзод Шерматов Халқ таълими вазирлигининг асосий мақсади баркамол авлодни етиштириш этиб белгилангани, тизимда меҳнат қилувчи ходимлар ана шу мақсаддан оғишмаслиги кераклигини алоҳида уқтирган.

Шерматовнинг қайд этишича, ХТВ фаолияти уч тамойилга асосланади:

·   сифат;

·   адолат;

·  шаффофлик.

«Мана шу мақсад ва уч асосий тамойил бўйича ишлай оладиган одамгина вазирликда қолади, бунга тайёр бўлмаганлар билан хайрлашамиз», - деб айтган Халқ таълими вазири.

Мавзуга оид