Иқтисодиёт | 18:06 / 27.06.2018
21435
1 дақиқада ўқилади

АҚШ 1-чоракда Ўзбекистоннинг асосий инвесторига айланди

Фото: iStock

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг қолдиғи 4 миллиард доллардан 4,3 миллиард долларгача кўпайди.

Шу билан бирга, норезидентлардан тўғридан-тўғри инвестицияларининг соф ўсиши 200 млн долларни ташкил қилди, улардан даромадларини қайта инвестициялаш кўринишидаги инвестициялар - 197 млн доллар.

Инвестицияларнинг асосий оқими АҚШ (28%), Хитой (10%), Буюк Британия (10%), Британия Виргин ороллари (8%), Бирлашган Араб Амирликлари (6%), Россия (6%), Туркия (5%), Малайзия (4%), Швейцария (4%), Германия (4%), Нидерландия (4%), Сингапур (3%) ва Корея Республикаси (2%) ҳиссасига тўғри келади.

Бош компаниялар томонидан тақдим этилган кредитлар корхонага ресурслар йўналтиришнинг бир тури бўлиб, қарз воситалари кўринишидаги инвестиция сифатида таснифланади.

Мавзуга оид