Жаҳон | 13:10 / 27.06.2018
8412
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда 11 киши куйдирги билан касалхонага ётқизилди

Фото: РИА Новости

Қирғизистонда ўн бир киши куйдирги касаллиги билан шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда РИА «Новости» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Жани-Акман қишлоғида яшовчилар касалланган ҳайвон сабаб куйдиргини юқтириб олган.

Таъкидланишича, уларнинг аҳволи қониқарли, тегишли даволаш муолажаларидан ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, касалликнинг «клиник» ҳолати тасдиқланди, бироқ куйдиргига олинган лаборатория таҳлиллари тасдиқлаш жараёнида турибди.

Мавзуга оид