Жамият | 16:05 / 29.06.2018
28052
2 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирлиги раҳбар лавозимларга ишга таклиф этмоқда

Халқ таълими вазирлиги тизимни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мактаб таълимини юксалтиришда аниқ таклифларга эга бўлган шижоатли, замонавий фикрлайдиган ва энг муҳими ёш авлод таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни раҳбар лавозимларга таклиф этади. Бу ҳақда вазирликнинг фейсбукдаги саҳифасида расман эълон берилган.

«Мамлакат келажаги бўлган баркамол авлод тақдирига бефарқ эмасмисиз?

Унда Халқ таълими вазирлиги жамоасига қўшилинг!

Муҳтарам Президентимиз ўқитувчининг жамиятдаги обрўсини ошириш ва мактаб таълимини ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлигини энг муҳим вазирликлардан бирига айлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

Халқ таълими вазирлиги тизимни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мактаб таълимини юксалтиришда аниқ таклифларга эга бўлган шижоатли, замонавий фикрлайдиган ва энг муҳими ёш авлод таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни раҳбар лавозимларга таклиф этади», дейилган эълонда.

Маълумотлар hr@xtv.uz электрон почтасига юборилиши керак.

Номзодлар хатда қуйидаги маълумотларни кўрсатадилар:

  1. Исми шарифи;
  2. Яшаш манзили;
  3. Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail, телеграм);
  4. Сиз тизимдаги қайси бўғинни ривожлантира оламан деб ўйлайсиз? (вазирлик марказий аппарати бўлинмалари, вилоят бошқармалари, туман(шаҳар) бўлимлари, таълим муассасаси раҳбарлари лавозимига);
  5. Шу лавозимга нега айнан Сиз муносибсиз (100 тагача сўз)?

Хатга, албатта, CV ёки шахсий маълумотнома ҳамда 3х4 хажмдаги расм илова қилиниши керак.

Мавзуга оид