Эрон Форс кўрфазига АҚШнинг кимёвий моддалар ортилган кемаси келганини маълум қилди
АҚШнинг кимёвий моддалар ортилган Cape Ray кемаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари эсминеци ҳамроҳлигида Форс кўрфазига етиб келди. Эроннинг Tasnim News Agency агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Эрон қуролли кучларининг бригада генерали Абулфазл Шакарчи маълум қилган.
Шакарчининг таъкидлашича, кема Форс кўрфази давлатларидан биридаги портда тўхтаган. “Бизда АҚШ кемаси, унинг экипажи ва унга ортилган кимёвий моддалар ҳақида аниқ маълумот бор. Бу маълумот кейинроқ омма учун маълум қилинади”, деб айтган Шакарчи.
Агентлик маълумотларига кўра, аввалроқ кема АҚШ кимёвий ҳужумларга жавоб важи билан ҳарбий ҳаракатлар олиб борган Ироқ ва Сурия соҳилларида бўлган. Генералнинг айтишича, кема ҳудудга бортидаги кимёвий моддаларни Ироқ ва Суриядаги қисмларга бериш мақсадида келган.
Генерал АҚШнинг бу ҳаракатлари оқибатларидан огоҳлантирган ва Вашингтон минтақадаги “ноқонуний” мавжудлигини оқлашнинг хавфли усулини қўллаётганини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
19:22
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024