Спорт | 10:00 / 03.07.2018
15935
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ—2018. Бугун нимчорак финалнинг охирги ўйинлари

Бугун, 3 июль куни жаҳон чемпионати нимчорак финал баҳслари якунига етади.

Куннинг дасткабки ўйини Германияни гуруҳда қолдириб кетган Швеция ҳамда Бразилиядан кейин ўз гуруҳида иккинчи бўлган Швейцария ўртасида кечади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Ўйинни словениялик Дамир Скомина бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

ШВЕЦИЯ – ШВЕЙЦАРИЯ
3 июль. Санкт-Петербург. «Санкт-Петербург» стадиони. 19.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: СКОМИНА. Вукан, Прапротник (барчаи – Словения).
Дисквалификация қилинган: Ларссон – Лихтштайнер, Шер.

Нимчорак финал доирасидаги охирги ўйин эса турнир фаворитларидан яна бири Англия терма жамоаси ва Жанубий Америка вакили Колумбия ўртасида кечади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланиши белгиланган. Ўйинни Марк Гейгер бошчилигидаги америкалик ҳакамлар бошқариб боради.

КОЛУМБИЯ – АНГЛИЯ
3 июль. Москва. «Спартак» стадиони. 23.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: ГЕЙГЕР (АҚШ). Флетчер (Канада), Андерсон (АҚШ).

Мавзуга оид