Жаҳон | 22:00 / 04.07.2018
8260
2 дақиқада ўқилади

Apple’нинг овозли ёрдамчиси Британия мудофаа вазирининг гапини бўлди (видео)  

Siri овозли ёрдамчиси Британия парламентидаги йиғилиш вақтида мудофаа вазири Гэвин Уильямсон “Сурия” сўзини айтганда ишга тушиб кетиб, вазирнинг гапини бўлди.

Воқеа Уильямсон террорчиликка қарши кураш ҳақида гапириб, “Сурия” сўзини тилга олганда юз берган.

“Мана “Сурия” бўйича интернетда нима топдим. Сурия демократик армияси”, деб дарҳол муносабат билдирган вазирнинг смартфонидаги дастур.

Кўринишича, вазирнинг “Салом, Siri” функцияси ишчи ҳолатда бўлган. У таянч сўз эсга олинганда ишга тушиб кетган.

Уильямсон кулиб, одамнинг телефони камдан-кам ҳолатда унинг гапини бўлишини айтган. Сўнгра телефонини чўнтагига солиб, залда кулгу тўхтагач, нутқини давом эттирган.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолатга турлича муносабат билдирилган. “Siri баёнотни ўзи тугатса яхши бўларди”, деб ёзган бир фойдаланувчи. “Siri’нинг гапларида кўпроқ маъно, асос ва етуклик бўлди”, деб киноя қилган яна бир фойдаланувчи. 

Мавзуга оид