Спорт | 03:00 / 08.07.2018
39009
1 дақиқада ўқилади

Ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

Фото: Reuters

Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/4 финалида пенальтилар серияси натижасига кўра Россия терма жамоаси устидан ғалаба қозонди.(2:2, 4:3 пенальтилар сериясида).

Унга кўра ярим финалда қуйидагича жуфтлик ҳосил бўлди.

Франция—Бельгия

Англия—Хорватия

Шу тариқа, Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионати ярим финалида Англия терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув 11 июль куни Тошкент вақти билан 23:00 да, Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтади. 

Ярим финалнинг яна бир жуфтлигида Франция ҳамда Бельгия терма жамоалари баҳс олиб боришади. Ушбу ўйин 10 июль куни Тошкент вақти билан 23:00 да ўтказилади. 

Мавзуга оид