Фермер хўжалиги раҳбаридан пора талаб қилган маҳалла раиси қўлга олинди
Бухоро вилоятининг Қоракўл туман ИИБга, “Қораун” МФЙ, Қораун қишлоғида яшовчи, “Бойли бобо” фермер хўжалиги раҳбари Қ.Х ариза билан мурожаат қилиб, “Янгизамон” МФЙ, Янгизамон қишлоғида яшовчи, ушбу МФЙ раиси, 1967 йилда туғилган Ш.И ҳамда “Камолот” МФЙ, Камолот қишлоғида яшовчи, “Қоракўл-Қораун” сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раҳбари, 1973 йилда туғилган Р.А билан олдиндан жиноий тил бириктириб, “Қораун” МФЙ ҳудудидаги “Бойли бобо” ф/х раҳбари Қ.Х.нинг ишончига кириб, унга тегишли фермер хўжалиги далаларида етиштирилган буғдой ҳосилини туман МТП томонидан бириктирилган комбайнлар билан қисқа муддатда ўрдириб бериш ва фермер хўжалигига белгиланган мажбуриятга асосан 10 фоизлик буғдойни давлатга топширтирмаслик эвазига таъмагирлик йўли билан 400 АҚШ долларини пора тариқасида талаб қилганлигини билдиради.
Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида “Қоракўл-Қораун» сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раҳбари Р.А кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ доллари ва 1.600.000 сўм пулларни олган вақтда ушланиб, ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.А ва Ш.Иларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
21:10 / 20.09.2024
Пора билан ушланган Даштобод станцияси бошлиғи илгари судланмагани айтилди
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
20:10 / 20.08.2024