Спорт | 15:00 / 16.07.2018
25876
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тақдирлаш маросими вақтида ёмғир қуйди. Фақат Путинга зонтик тутилди

15 июль куни Москвадаги «Лужники» стадионида жаҳон чемпионати финал учрашуви ўтказилди. Ўйин Франциянинг Хорватия устидан 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинни трибунадан мезбон давлат раҳбари Владимир Путин, ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳамда финалчилар - Франция президенти Эммануэль Макрон ва Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович ҳам кузатиб боришди.

Улар ҳакамнинг ўйин тугагани ҳақидаги ҳуштагидан кейин майдонга чиқиб келишди ва футболчиларни тақдирлаш маросимида қатнашишди.

Шу вақтда қўққисдан ёмғир қуйиб юборди. Бу вазиятда дарҳол Россия президентига соябон тутишди. 7 дақиқа ўтибгина унинг ёнидаги арбобларга соябон келтирилди, бу вақт ичида эса улар жиққа ҳўл бўлишди.

Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат турли пичинг ва кинояларга сабаб бўлди. Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти чемпионат мезбонларини маданиятсизликда айблаган.

Мавзуга оид