Ўзбекистон | 12:20 / 16.07.2018
64626
1 дақиқада ўқилади
Фото: Тошкентда 65 метр баландликда давлат байроғи ўрнатилди
Эски номи қайтарилиб, «Истиқлол» ўрнига «Халқлар дўстлиги» саройи номини олган санъат саройи олдига Шомаҳмудовлар ёдгорлиги қайтарилиши ортидан Ўзбекистоннинг улкан байроғи ўрнатилди.
Ушбу байроқ 65 метрли флагшток учига ўрнатилган. «Kun.uz» мухбири қурувчилар билан суҳбатда аниқлашича, байроқнинг ҳажми 12:25 метр
Маълум қилинишича, байроқ атрофига ўриндиқлар ўрнатилиб, ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратилади.
Айни вақтда ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 22 июль куни очилиш маросими ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Менинг фикрим» порталида Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг улкан байроғини ўрнатиш ҳақидаги таклиф жойлаштирилганди.
Мавзуга оид
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
10:53 / 09.05.2024
Берлин мэри 9 май куни Россия байроқлари тақиқланишига изоҳ берди
14:12 / 25.03.2024
Россияда барча таълим муассасаларига мамлакат байроғини осиб қўйиш мажбурияти юкланди
19:53 / 20.12.2023