Ўзбекистон Афғонистонга эркин савдо тартибини ўрнатишни таклиф қилди
Ўзбекистон Афғонистонга икки мамлакат ўртасида эркин савдо тартибини ўрнатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида Афғонистон делегацияси билан бўлиб ўтган музокараларда сўз борган.
Вазирлик матбуот хизмати хабарида айтилишича, Афғонистон делегацияси тўқимачилик соҳасини қайта тиклаш ва ривожлантириш, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлашда Ўзбекистоннинг ҳамкорлигига умид билдирган.
Ўзбекистон томони қатор таклифлар берган, хусусан афғонистонлик инвесторларни давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида ҳамкорлик қилиш ҳамда чегараолди савдо зонасини ташкил этишни таклиф қилган.
Маълумотларга кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар алмашиш ҳажми 2017 йилда 19 фоизга ўсган ва 617,1 млн долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024