Ўзбекистон | 12:40 / 17.07.2018
40300
2 дақиқада ўқилади

Деҳқоннинг оҳу-зорларини эшитишди: «Ўзагроэкспорт»нинг нарх сиёсатини бекор қилиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, мазкур йўналишда давлат сиёсатининг изчиллигига инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида инвестицион муҳитни тубдан яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини тайёрланди.

Ҳужжат Ўзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, мазкур йўналишда давлат сиёсатининг изчиллигига инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан ишлашда давлат структураларининг масъулиятини ошириш мақсадида қабул қилинмоқда.

Агар фармон президент томонидан имзоланса, Ўзбекистонда экспорт шартномаларини тузишнинг «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган мажбурий тартиби, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларининг «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий веб сайтида эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган, экспорт контрактлари имзоланмасдан, инвойс асосида, божхона расмийлаштирилиши бекор қилинади.

Илгари «Kun.uz» айни пайтда экспорт шартномалари у имзоланган кунда «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий сайтида эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган баҳоларда тузилиши ҳақида ёзиб чиққан эди.

Бу ҳолда ўз маҳсулотларини бозор ва келишилган нархларда сота олмаган тадбиркорлар зиён кўрган эди.

Мавзуга оид