Спорт | 21:55 / 21.07.2018
9485
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик тўрт дзюдочи Осиё Очиқ Кубогида учта олтин медални қўлга киритди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Макаода дзюдо бўйича кадетлар ўртасида Осиё Очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда. Унда Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига рейтинг очколари ўйналади.
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик тўрт нафар ёш спортчилар ҳам иштирок этишмоқда ва уларнинг барчаси совриндорлар қаторидан жой олишди.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Жайҳунбек Назаров (-66кг) олтин, Мақсуд Очилов (-55кг) бронза, қизлар ўртасида эса Нилуфар Ермагамбетова (-52кг) ва Сита Қадамбаева (-48кг) олтин медалларни қўлга киритишди.

Айни пайтда Сита Қадамбаева ва Нилуфар Ермагамбетова ўз вазн тоифаларида жаҳон рейтингида биринчи ўринда кетмоқдалар.

Мавзуга оид