Жаҳон | 08:50 / 24.07.2018
10155
1 дақиқада ўқилади
Ҳакерлар АҚШда электр энергиясини ўчириб қўйиши мумкин - WSJ
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигидан маълум қилишларича, россиялик ҳакерлар Қўшма Штатлар энерготармоқларига кириш имкониятига эга ва электр энергиясини ўчириб қўйиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Маҳкамадан билдиришларича, вазирлик ва ФҚБ Россияга тегишли, деб ҳисобловчи «Ниначи» ҳакерлар гуруҳи АҚШ электр таъминоти учун жавобгар бўлган компанияларининг ҳимояланган ҳамда тўсилган тармоқларига кириб олишнинг уддасидан чиққан бўлиши мумкин.
Маҳкаманинг саноат хавфсизлиги тизимлари таҳлили бўйича департаменти раҳбари Жонатан Гомер сўзларига кўра, гап юзлаб корхоналар ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, уларнинг баъзилари ҳакерлар ҳаракатидан бехабар қолиши ҳам эҳтимолга яқин.