«Эҳтиёт бўлинг». Зариф Трампга жавоб қайтарди
Эрон ташқи сиёсат идораси раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг Теҳронга қарата айтган сўзлари бўйича ўз изоҳини берди. У бу ҳақда твиттердаги саҳифасида ёзган.
Зарифнинг сўзларига кўра, эрондагилар 40 йилдан бери турли таҳдидларни эшитиб келади, уларнинг аввалгилари «анча маданиятли» кўринишда эди.
«Таассурот уйғотмади. Жаҳон бундан ҳам кескин асоссиз таҳдидларни эшитган», - дея маълум қилди Зариф.
Унинг қўшимча қилишича, Эрон халқи минг йиллардан бери бор ва ёши баъзи давлатлардан ҳам катта бўлган империялар қулашига гувоҳ бўлган.
«Эҳтиёт бўлинг», - дея хулоса қилган Зариф.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Эронни огоҳлантиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024