Light | 18:36 / 27.07.2018
14691
19 дақиқада ўқилади

“Мен ишимни ёқтирмасдим”: Дунёдаги энг машҳур инновацион компания асосчисининг ғаройиб тарихи

Олти йил аввал офис учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи ServiceNow нархи камтарона 2 миллиард долларга тенг эди. Бугун у 30 миллиард долларга баҳоланиб, Forbes’нинг  2018 йил учун энг инновацион компаниялар рейтингида биринчи ўринни эгаллаган. ServiceNow асосчиси Фред Ладди бундай натижаларга қандай эришди?

Вегас ҳар доим Вегаслигича қолади. Мухлислар “Венеция” меҳмонхонасида оёқ қўйишга жой қолдиришмади. Бу ерга ташриф буюришларидан мақсад оломон ичидан юриб келаётган машҳур инсон билан селфига тушиш эди. Америкадаги энг машҳур ахборот технологиялар компанияси ServiceNow асосчиси Фред Ладди. ServiceNow томонидан ҳар йили ўтказиладиган Knowledge конференциясига ташриф буюрган 18 минг мижоз, етказиб берувчи ва ходимлар орасида Уэйн Ньютон ҳам, Селин Дион ҳам, Зигфрид ва Рой ҳам бугун Ладдига тенг келолмайди .

Фото: Nvdaily

“Бу одамлар сени кўришдан хурсанд эканлар, ўзингни рок-юлдуз деб ҳис қиласан, - дейди кўзлари ёниб турган Ладди. Бунга ўзингни нолойиқ сезасан, чунки иштиёқ манбаси айнан улар. Дўстлар, бу ғояларнинг бари сизда эди. Мен бор-йўғи уларни ёздим ва фикрладим”.

Ладдининг бу камчиликларини авф этамиз. Ўн тўрт йил аввал у деярли касодга учради. Унинг 35 миллион долларга тенг шахсий бойлиги бир соатда аввалги компаниясидаги ҳисобчининг фириби натижасида “ҳавога йўқ бўлди”. Ўн уч йил олдин бир ўзи ServiceNow маҳсулотини ўз уйида ишлаб чиқди. Ҳатто муваффақиятли IPO’дан кейин ҳам унинг компанияси нархи камтарона 2 миллиард долларга тенг эди.

Бугун Калифорния штатидаги Санта-Кларада штаб-квартирасига эга ServiceNow 30 миллард долларга баҳоланмоқда. 6000 дан ортиқ ходим ишлайдиган компаниянинг 4000 дан ортиқ мижозлари бор. Улардан 850 таси дунёдаги энг оммавий фирмалар Forbes Global 2000 рўйхатига киради. Ўтган йили унинг даромади 1,93 миллиард долларга тенг бўлди. Шу йили бу кўрсаткич 30 фоиздан кўпроққа ошиши кутилмоқда. 500 дан ортиқ компаниялар ServiceNow компаниясига йилига 1 миллион доллардан кам сарф этишмайди.

Улар нимага эга бўлишади? Ходимларга ахборот технологиялардан олинган таклифларни осонлик билан қайта ишлаш имконини берадиган содда ва мослашувчан ҳужжатлар оқими.Salesforce каби барча алоқалар (ва кўпинча савдо вакилларига уларнинг кейинги қадами қандай бўлиши кераклигини айтиб туради) тўғрисидаги қайдларни сақлаш орқали ташқи мижозлар билан ишлаш имконини беради.ServiceNow ходимлар эҳтиёжига жавоб берадиган, соҳадан бу бозорнинг ярми учун кураш олиб бораётган BMC Software, Hewlett Packard Enterprise, Chewell Software ва CA Technologies каби компанияларни сиқиб чиқарадиган ички тизимни тақдим этишга ваъда беряпти.

ServiceNow ҳозирда бераётган кучли “инновацион афзаллик” маҳсулотнинг икки хислатида намоён: маҳсулотнинг масштаблаштириш имконини берадиган сифати, соддалик ва персоналлаштириш. ServiceNow ахборот технологиялар (АТ) инструментлари ҳозирда АТ бошқармадан созлашни талаб этмайди. У ишга туширилиши билан ягона марказ пайдо бўлади, у ерда талаблар, маълумотлар нуқталари ва чеклистлар тўпланади. Улар ўз навбатида алгоритмлар билан қайта ишланиб, эҳтиёжларни олдиндан айтиб бериши, муаммоларни қайд этиши ва самарадорликни баҳолаши мумкин. Ҳатто янгиланиш суръати умумий қоидага кўра 90 фоизни ташкил қилган соҳада ҳам ServiceNow машҳур 98 фоизга эришмоқда. “Улар дунёдаги йирик компаниялар учун биринчи рақамли АТ-ҳамкори сифатидаги ўз мавқеларига эга бўлишди ва уни сақлаб қолишяпти”,  - дейди Piper Jaffray таҳлилчиси Алекс Зукин. Бу белгиларнинг бари келажак оддий АТ-хизматлари чегарасида эканини башорат қилади.

Бироқ Ладдининг ютуғи унинг менежментдаги инновацияларига ҳам асосланган:  хусусан, у асосчи учун камёб бўлган тушунчага эга, керак бўлса, бир чеккага ўтиб, “фарзандини” бошқа биров бошқаришига рухсат бериш. Ладди 2011 йилда бош директор лавозимидан маҳсулот бўйича директор лавозимига ўтган. “Фред ажойиб маслаҳатчи, устоз, дўст, шунингдек маҳсулотларимизни янада соддароқ қилиб, фойдаланувчилар тажрибасини яхшилашга бизни олға бошлайдиган одам”, - дейди аввал eBay’да фаолият юритиб, ҳозирда ServiceNow бош директори бўлган  Джон Донахо.

Улкан мақсадларга содиқлик қобилияти тақдирланади – ҳеч бўлмаганда Forbes рўйхатида. Ҳозирда ServiceNow бир вақтда ташкил этилган ва технологик улкан йўналишлар асосига қурилган Facebook, Tesla ва бошқа кўплаб компаниялардан ўзиб кетди. Мақтаниш ўрнига Ладди донишмандликни маъқул кўради. Ахир у ServiceNow’ни улуғвор 50 ёшда (технологик саноат ўлчамларига кўра) барпо этди. Яхши, 49 ёшу 346 кун  - юбилейгача икки ҳафта. “Мен кута олмасдим, - дейди у, - чунки қандайдир психологик чекловлар 50 ёшимда компания ярата олмаслигимни айтарди”.

ServiceNow юксак парвозининг илдизи АТ-менежменти учун дастурий таъминот яратиш компанияси Peregrine Systems асосидан топилиши мумкин. Техник директор Ладди ўн уч йил мобайнида компания маҳсулотини яратди, бироқ унинг ривожланиши махсус келиб чиқишга эга эди. Peregrine икки йил мобайнида даромад суммаси ва акция нархини ошириш учун бир неча қалбаки усуллардан фойдаланди. 2002 йилда собиқ етакчи кутилмаганда банкротлик жараёнини саҳналаштирди ва бир неча топ менежерлар, хусусан бош директор ҳам панжара ортига тушди. Ладдига нисбатан ҳеч қандай жиноий айбловлар қўйилмади, унинг 35 миллион долларлик улуши бир неча соатда “ҳавога сингиб кетди”.

Фото: Twitter /theCUBE

“Мен ишимни ёқтирмасдим”, - дейди Ладди вақт ва миллиард доллар тақдим этган истиқбол натижасида. – Пулни йўқотиш мен билан содир бўлган энг яхши нарса эди”. Хафа бўлиш ўрнига Ладди ўзи ёқтирмаган нарса – АТ-бошқармаси, оддий ходим ҳамкорлик қилиши ўта мушкул бўлган жой билан боғлиқ масалага киришиш ва йўқотилган пул ўрнини тўлдиришга қарор қилди. Бойлигидан айрилгач, Ладди Сан-Диегодаги уйига кириб олиб, кейинчаликServiceNow’га айланадиган маҳсулот устида иш олиб борди.

Бундай оптимистлик Индиана штатидаги Нью-Каслда юзага келганди. Унинг отаси - ҳисобчи, онаси католик мактабида ўқитувчи эди. Ёш Ладди ўзининг тан олишига қараганда, қизиқиш билан ўқимас эди, бироқ механизмлар уни ўзига ром этарди. У ҳамма нарсани бузиб, қайта йиғиб кўрарди. Ўн етти ёшида American Standard компаниясида югурдак бўлиб ишларди. Бир куни офисга HP компьютери ўрнатишганини кўриб, унда ишлашга рухсат сўради. Дастурлаштириш бўйича мустақил ўрганиш дарслари (1972 йилда Нью-Каслда кодларни ёзиш бўйича энг минимал кўникмаларга эга одамларнинг етишмаслиги) туфайли ўн кундан кейин Ладди айнан ўша ерга дастурчи бўлиб ишга жойлашди.

Тез орада у илк марта дастурлар одамлар ҳаётини яхшироқ қилишини англади. У буюртмаларни киритиш учун дастур ёзди. Энди котиба омборхона эшигида осиладиган бир хил маълумотли буюртма шаклини ёзиш учун бир кунини кетказмасди. Ўша вақтларни эслаб Ладди шундай дейди: “Кимгадир улар орзу ҳам қилмаган технологияни беришдан яхшироқ нарса бўлмаса керак”. Уни Индиана Университетидан ҳайдашганида (у дарсга бориш ўрнига бор вақтини дастурлашга сарфларди), Ладди Кремний водийси, IBMнинг юқори даражали мейнфрейм-компьютерлар соҳасидаги эрта рақиби Amdahl Corp’га отланди.

Ҳатто Peregrine қулаш даврини бошдан кечираётган бир вақтда ҳам Ладди ўттиз йил давомида дастурлаш орқали тушунган инқилобий ғоясини қўллашга қарор қилди: компания номида акс этганидек, у офис хизматларини интернет орқали обуна асосида (ҳар ойлик, ҳар бир мижоз учун индивидуал) амалга оширади. Уни жуда осон янгилаш мумкин. Бу  2003 йилдаги воқеа бўлгани сабаб Ладди дастурий таъминот хизмат сифатида қаралган соҳада етакчи бўлди ва фойдаланиш учун оддий ва қулай, ўрта статистик офис ишчиси учун мўлжалланган интерфейсни тақдим этарди. Ладдининг укаси Роб (у ҳам Peregrine компаниясида ишларди) компанияга 2005 йилда биринчи савдо вакили бўлиб қўшилди ва улар маҳсулотни бозорга олиб чиқишди.

“Бизда иш оқими учун ажойиб ва оддий платформа мавжуд эди ва одамларга шундай дердик: қаранг, сиз унинг ёрдамида барча керакли нарсаларни амалга ошира оласиз, уларга эса бу қизиқ эмасди, - деб ёдга олади ўша вақтда ҳисобни тўлаш учун машинасини сотган Ладди. Шунинг учун биз чекиниб, ўз-ўзимизга шундай дедик: яхши, бу АТ-кўмаги билан бошқариш учун аъло даражадаги инструмент деяпмиз, бу фикрни мустаҳкамлаб, АТ-кўмаги учун маҳсулот яратсак қандай бўларкин? Бу сафар бозор жонланди.

2005 йилнинг июль ойида ServiceNow илк марта JMI Equity томонидан бошқарилган А раундда 2,5 миллион доллар ҳажмида молиялаштиришни жалб этди. Компания илк шартномани 2005 йилда оффшор казино WagerWorks билан тузди. Ўсиш секин кечди – биринчи йилларда бир неча ўнлаб ходимлар билан бир неча миллион даромад – у қадар барқарор эмас.

Ўша вақтга келиб Sequoia Capital фирма учун D серияси раундларини ўтказди. Мазкур раунд мобайнида 41,4 миллион доллар жалб этилди. ServiceNow даромадлари бу вақтга келиб ҳар йили икки марта ошаётган эди. Компания Deutsche Bank, Intel ва McDonald's компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириб, плюсга чиқди. Ходимлар сони юзтага етди.

Фото: Wikipedia

Бу вақтда Ладди ўз юксак мақсадларини бир четга суриб қўйди. У маҳсулот яратишни биларди. Унга компанияни ривожлантиришни биладиган бош директор керак бўлди. Бир неча суҳбатлардан сўнг диққатини йиғиб олган, қаттиққўл менежер даниялик Фрэнк Слутманда компания “юқоридан белги”ни кўра олди. Слутман “сотувлар” жамоасини яратиш ва маҳсулотни Johnson & Johnsonга ўхшаган йирик ва тўлов қобилиятига эга йирик компаниялар эҳтиёжига қараб ўзгартиришга ўз эътиборини қаратди. “Фрэнк бизни жуда улкан стартапга айлантирди, - дейди Ладди, - жараён ва тамойилларни жорий этиб, компанияни мен орзу ҳам қилмаган жуда катта, бир қолипга туширилган машинага айлантирди”.

2011 йил охирида компанияни яна бир америкалик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Vmware 2,5 миллиард долларга сотиб олишни таклиф этди. Ладди сотиб юборишни истади – у ServiceNow маҳсулот концепцияси Vmware таркибида муваффақиятли ривожланиши мумкин дея ҳисобларди. Уни сотиб юбориш эса молиявий хавфсизлик дегани эди. Миллиардер ва фонд ҳамкори Дуглас Леоне фикрига кўра бу “компанияни бериб юбориш”ни англатарди. “Биз ServiceNowда бозор учун мос келадиган маҳсулот ва аъло даражадаги менежерлар жамоаси мавжуд деб ҳисоблардик”, - дейди Леоне. – Бундан ташқари, бу бозорда ғолиб барчасига эга бўлади – Salesforce ортидан келадиган компанияни айтиб беролмайсиз”. Леоне 10 миллиард долларга оддий йўлни кўрди ва ўз сўзини пул билан мустаҳкамлаб қўйди. Исталган одамнинг улушини Vmware нархида сотиб олишни таклиф этди. Натижада ҳеч ким розилик билдирмади.

Дастлаб осон бўлмади. Илк уч-тўрт ой давомида Sequoia раҳбарият билан яхши муносабатда бўлди. Ундан кейин савдолар кескин равишда ўса бошлади. Компания 2002 йилнинг июнида биржага чиқди. Бироқ унинг ҳолати Vmware сотиб олганига қараганда яхши эмасди.

Жойлаштириш воситалари, шунингдек янги акциялар чиқариш имконияти билан қуролланиб, Слутман янги технологиялар учун компанияларни сотиб ола бошлади. Худди Salesforce, Microsoft ва бошқа исталган технологик ўйинчи каби сунъий ақлга сармоя киритиш учун. ServiceNow янада тезроқ ривожлана бошлади. Моҳиятан у директорлар учун АТ бўйича универсал етказиб берувчига айланди. Чунки кўплаб стандарт вазифаларни бирлаштириб, автоматлаштира оларди: ҳодисаларни кузатиш, паролларни тиклаш, қурилмалар таклифи, янги фойланувчи аккаунтларини яратиш, муаммоларни бартараф этиш ва АТ-тизимлар ва содда интерфейсли портал орқали жавобларни бошқариш.

2016 йилда фойда1,39 миллиард долларга, бозор капитализацияси 12,34 миллиард долларга етди. Леоне компания 10 миллард долларга эриша олади деб айтганидек, ServiceNow жамоаси у қадар катта ўсишни амалга ошира олмаслигини тушуниб етди. Нима учун фақат АТ-бошқармаларигагина хизмат кўрсатиш керак? Дастурий таъминот ва обрў ServiceNowга бошқа  - мижозларни қўллаб-қувватлашдан тортиб кадрларни танлашгача каби бошқа соҳаларга ҳам кириб бориш имконини беради.

Ладди “ўз кучини кўрсатди”. Асосчи компанияни кейинги босқичларда «олға олиб бора олмайман» деб ҳисоблаганидек, Слутман кадрларни қўллаб-қувватлаш ва хавфсизлик каби соҳаларга чуқур кириш учун ServiceNow’га янги бош директор кераклигини англади. Ўтган йили компания бошқа собиқ eBay раҳбари Жон Донахони ишга олди, Ладди эса ўзини маҳсулотлар бўйича директорликдан раисликка кўтарди.

Фото: REUTERS

Жон Донахонинг АТ соҳасида тажрибаси йўқлиги аниқ: PayPal тўлов тизимига раҳбарлик қилган eBay компаниясида у Bain консалтинг гигантининг бош директори бўлган. Бироқ у Ладди ўн беш йил аввал англаган нарсани яхши тушунади: мураккаб жараёнларни содда ва нафисга айлантириш керак. “”Миллениаллар сўрайдилар: нима учун мен PayPal’да паролимни 20 сонияда алмаштира оламан, бироқ иш столини қайтадан ишга тушириш деярли 20 дақиқа ва қўнғироқни талаб этади? – дея савол беради Донахо. – Мижозларга кутиш талаб этилмайдиган тажрибалар керак ва ходимлар ҳам айнан шундай ўйлашади”.

Шунинг учун Донахо корхонанинг ҳар бир бўлимида АТ-ёрдамининг тармоқ бўйича кенгайиши ва осон бошқарилишини амалга оширади. Бундай ҳизматлар “маҳсулот ичида туғилган” бўлиб, кадрдан тортиб хавфсизликкача, мижозларни қўллаб-қувватлаш, маркетинг, юридик ёрдам, молия ва хўжалик – барча бўлимларни ягона тақсимланган маълумотлар базасига бирлаштириш, компанияга эса маълумотларни таҳлил қилиб, шунга мос тарзда ҳаракат қилишда ёрдам беради.

Савдоларни  тўрт марта, яъни 10 миллиард долларгача ошириш мақсади  ходим ишга олинган пайтдан бошлаб, тизимга айланади. Ўтган йили ServiceNow ишчиларни ишга олишдан бошлаб, кундалик фаолият, релокация, касаллик варақаси ва ишдан кетгунгача бўлган барча жараёнларни бошқарадиган мобил иловани ишга туширди. Ягона иловада ходимлар иш жойи қаерда жойлашгани, ҳамксблари кимлар экани тўғрисидаги маълумотларни топиб, кадрлар бўйича раҳбарга саволлар бериши, ойлик маош ва АТ-муаммолари бўйича талабномалар йўллаши мумкин. Донахо фикрига кўра, янги телефонни ўрнатиш Uber’ни чақириш ва Snapchat’да ёзишиш каби осон бўлиши лозим.

“Бу технологиялар учун технологиялар эмас, - дейди Донахо. – Биз одамлар тизим маъмури бўладими, ёки сўнгги фойдаланувчи - унинг ишхонадаги ҳаёт даражасини яхшилашни истаймиз”. Бу бор-йўғи чиройли интерфейс эмас. “Буни ходимларнинг тажрибаси дейишади, бироқ мен учун самарадорлилик”, - дейди Deloitte’да ишлайдиган Жош Берсин. – Мен нафақа пулларини ўтказаётганда мароқ олишни истамайман. Бор-йўғи буни тугмани бир босишда амалга оширишни хоҳлайман.

Ишнинг бундай йўналишга бурилишидан кейин Ладди ва Донахо Salesforce, Microsoft, IBM ва Workday таркибига кирадиган янада мослашувчан гуруҳ билан ҳам рақобат қила олади. ServiceNowнинг ягона афзаллиги: АТ-хизмалари ва унга боғлиқ маҳсулотлар соҳасида ўзининг устун ҳолатига асосланиб, савдоларни ошириш қобилияти. Ўтган йили Донахо савдо ва маркетинг харажатларини 30 фоиздан ортиқ кўрсаткичга оширди.

Бу харажатлар ўз мевасини берди. ServiceNow 2018 йилда обунадан тушадиган фойда 2,4 миллиард долларга етади деган фикрда. Янги йўналишлар берадиган имкониятлар Credit Suisse таҳлилчиси Брэд Зелник томонидан 34 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу кўрсаткич эса 27 миллиард долларга тенг булутли АТ-бозори ҳажмидан кўп.

Мазкур барча соҳалардаги кейинги қадам: барча талабномалар, маълумотлар нуқталари ва чеклистларни таҳлил қилиш учун алгоритмлардан фойдаланинг, эҳтиёжларни олдиндан айтиб беринг, муаммоларни қайд этинг ва самарадорликни баҳоланг. Хизматни оддийгина тақдим этиш ўрнига компания автоматлаштириш ва таҳлилни сунъий ақл ёрдамида яхшилашни истамоқда. Кўплаб инновациялар иловаларни яратувчи четдаги ишлаб чиқувчилардан келиб тушмоқда. (Масалан мижозлар ўғрилик ва чакана савдо дўконларида ойналарни синдириш ҳолатлари ёки боғдаги йўқолиб бораётган ҳайвон турларини кузатиш учун 35 мингга яқин персоналлаштирилган иловаларни яратишди). Ўсишнинг катта қисми сунъий онгдан бўлиши кутилмоқда. Ўтган йилнинг январь ойида ServiceNow компанияси DXContinuum’ни қўлга киритиш учун 15 миллион доллар сарфлади. У ServiceNow’нинг барча булутли платформаларида мижозларга келиб тушадиган талабномалар таснифини соддалаштиришда ёрдам бериш учун қўлланилади. Май ойида ServiceNow компанияси Parlo’ни харид қилди. Бу стартап сунъий ақл соҳасидаги стартап бўлиб, мижозларга яратиш учун оддий бўлган хизматлар каталогига эса ақлли бизнес-иловаларни ишлаб чиқишда ёрдам беради.

Буларнинг бари Ладди компанияга ўз илдизини эсдан чиқаришга рухсат берганини англатмайди. Унинг амалий жиҳатга эътиборини ServiceNow’нинг Санта-Кларадаги штаб-квартирасидаги барча нарсада кўриш мумкин: ёруғ ва тоза, бироқ парвариш қилинган дарахтлар ва кўчадаги фавворалар  Facebook ва Apple биноларининг улкан ўйин зоналари ва кўзга ташланадиган дизайни олдида жуда камтарин.Ундан Сан-Диегода тушлик учун жой танлашни сўрашганида миллиардер ташрифчиларига ичкарида майка ва оёқ кийимда юришни эсга соладиган Rudy's Taco Shop’ни афзал билди. Ҳозирда теннис ва ўн ёшли ўғли учун кўпроқ вақтга эга Ладди жинси ва кроссовка кийиб олганди. “Сўнгги олти йил ажойиб тушга ўхшайди, - кейинчалик у уйидаги пляжда тушликдан кейинги қуёшдан завқланиб. Мен тез-тез одамларни қучоқлайман, бироқ ҳеч ким мени чимчилашига йўл қўймайман”.