Трамп «Россия иши»га твиттер ёрдамида халақит беришга уринганликда гумонланмоқда
Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларга аралашуви бўйича ишга раҳбарлик қилаётган махсус прокурор Роберт Мюллер жамоаси Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг твиттердаги саҳифасини ўрганмоқда. Улар «Россия иши»га халақит бериш бўйича ҳаракатларни аниқлашмоқчи. Бу ҳақда The New York Times газетаси уч манбага асосан хабар қилмоқда.
Манбалар сўзларига кўра, Трампнинг бош прокурор Жефф Сешнс ва ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Коми ҳақидаги твитлари шубҳага сабаб бўлган. Уларнинг қайд этишича, президент ўз твиттеридаги хабарлар орқали гувоҳларни қўрқитган ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини суриштирувдан воз кечишга мажбурлаган бўлиши мумкин.
Газетадан таъкидлашларича, Мюллер Трампдан унинг твитлари, шунингдек, бошқа чиқишлари ҳақида сўрамоқчи.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024