Ўзбекистон | 11:34 / 28.07.2018
10815
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳарбийлари Санкт-Петербургда тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «АрМИ—2018» Халқаро армия ўйинларида иштирок этувчи жамоалари жойларга етиб келиб, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Ҳарбий тиббиёт академиясига жойлашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақа иштирокчилари Академияда ташкил этилган Симуляция марказида ва академия ўқув полигонида мусобақаларга тайёргарлик кўриб боришмоқда. Куни кеча ҳарбий тиббиёт академиясида мусобақаларни олиб бориш учун қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Москва шаҳрининг “Алабино” дала ўқув майдонида ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши ўтказилди. Таъкидлаш керакки, ҳакамлар ҳайъати таркибидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакили полковник Шавкатбек Мамажонов ҳам ўрин олган.

Мазкур йиғилишда мусобақа давомида ҳакамлик ишларини олиб бориш, мусобақалардаги шаффофлик ва йўл қўйиб бўлмас камчиликлар хусусида сўз юритилди. Йиғилиш сўнгида барча ҳакамлар ҳайъати аъзоларига халқаро ҳакамлик бўйича сертификатлар топширилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги «АрМИ-2017» доирасида 5 давлат ҳудудида ўтказилган мусобақаларда 28 давлатдан келган 4,5 мингдан ортиқ ҳарбийлар қатнашган бўлса, жорий йилда 7 давлатда ўтиши кутилаётган мусобақаларнинг сони 30 тага етиб, уларда Индонезия ва Филиппин ҳарбий жамоалари биринчи марта қатнашади.

Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти дала ўқув майдонида 2018 йилнинг 28 июлидан 9 августига қадар “Қўшин разведкаси аълочилари” мусобақаси бўлиб ўтади. Бу йил ушбу тур мусобақада Хитой, Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Зимбабве, Судан ва Беларусдан келган разведка жамоалари иштирок этади.

Ҳар бир разведка жамоаси жамоа раҳбари ва сардори, 10 кишидан иборат разведкачилар гуруҳи, 2 та заҳира иштирокчи, 2 та мураббий, таъминот гуруҳидан 3 киши ва техник таъминот гуруҳидан 3 кишидан ташкил топади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид