Европага ноқонуний муҳожирлар оқими 60 фоизга ошди
Европа ҳудудига кирмоқчи бўлаётган ноқонуний муҳожирлар сони 2018 йил бошидан 2017 йилга нисбатан 60 фоизга ошган.
Йил бошидан Эгей, Ўрта ер ва Қора денгизлар орқали Европага 14470 ноқонуний муҳожир ўтишга ҳаракат қилган.
“Анадолу” ахборот агентлигининг маълум қилишича, одамларни ноқонуний миграцияга шахсий муаммолар, юртларидаги иқтисодий ва сиёсий мавҳумлик мажбур қилмоқда. Ноқонуний муҳожирларнинг катта қисми Европага Эгей денгизи орқали ўтишга уринмоқда.
Европага ўтмоқчи бўлган ноқонуний муҳожирлардан 13336 нафари Эгей денгизида ушланган.
2016 йилда Европага ноқонуний ўтишга уринишлар сони қисқарган. Бироқ 2018 йилда бундай уринишлар қандай хатарлар билан боғлиқлигига қарамай, ноқонуний муҳожирлар сони яна кескин кўпайган.
2017 йил январь-июлда 9152 кишининг Европага ўтишга уриниши олди олинган. 2018
йилда уларнинг сони 60 фоизга, яъни 14470 кишигача ошган.
Шунингдек, ноқонуний миграция вақтида ҳалок бўлганлар сони ҳам ошган. Хавфсизлик кучлари операциялари вақтида ноқонуний миграциянинг 38 ташкилотчиси қўлга олинган.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024