Ўзбекистон | 20:20 / 31.07.2018
27362
1 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди 

Фото: Xushnudbek.uz

Иқтисодиёт фанлари доктори Одил Қаландарович Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.

Одил Абдураҳмонов янги лавозимда бироз аввалроқ Спорт вазири бўлган Дилмурод Набиев ўрнида иш бошлаган.

У шу вақтга қадар президент девонида фаолият кўрсатиб келаётганди. У президентнинг давлат маслаҳатчиси, ижро аппарати раҳбари З. Ш. Низомиддиновга ўринбосарлик қилган.

Мавзуга оид