Жаҳон | 21:44 / 06.08.2018
4387
1 дақиқада ўқилади

Лаосда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўттиз бир кишига етди

Фото: REUTERS

Лаос жанубидаги тоғли Аттапи вилоятида қурилаётган ГЭС тўғонининг ёрилиб кетиши оқибатида содир бўлган сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 31 кишига етди, деб хабар берди Laо Star TV канали.

"Қутқарувчилар ҳалокат ҳудудида яна бир нечта жасадларни топишди. Бугунги кунга келиб ҳалок бўлганларнинг тасдиқланган сони 31 кишини ташкил этади, 130 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда", — деди Аттапи вилояти губернаторининг ўринбосари Унла Сайнясит.

Аввалроқ Лаос ҳукумати 26 киши ҳалок бўлгани ва 131 киши бедарак йўқолганини маълум қилганди.

Хабар қилинишича, тўғон аҳолини эвакуация қилиш авжига чиққан паллада ёрилиб кетган. Эвакуация ишлари ҳалокатдан бир неча соат олдин, қурилаётган ГЭС маъмурияти бир неча кунлик тинимсиз ёмғирлардан сўнг тўғонда ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида хабар қилганидан кейин бошланган.

Мавзуга оид