МТС шахсни аниқлайдиган sim-карта тарқатувчи терминални ишга туширди
Россиянинг МТС уяли алоқа оператори Иннополис шаҳрида ўзининг шахсни аниқлаш технологиясига эга бўлган sim-карта тарқатувчи илк терминалини ишга туширди. Йил охирига қадар ўнлаб шаҳарлардаги вокзал, аэропорт, меҳмонхона ва савдо марказлари ҳудудларида 100га яқин ана шундай терминаллар ўрнатилади, дейилади компания хабарида.
Қурилма шахсий ва биометрик маълумотларни қайта ишлаш технологияси ҳамда ташқи ва ички тармоқ ҳужумларидан маълумотларни юқори даражада ҳимоя қилувчи махсус дастур билан жиҳозланган.
Терминалдан sim-карта олиш учун фойдаланувчи паспортининг учта саҳифасини сканерлаши, маълумотлар тўғрилигини тасдиқлаши, суратга тушиши (қурилма олинган сурат ва паспортдаги суратни солиштиради) лозим. Фойдаланувчи шахси аниқланганидан сўнг қурилма sim-карта беради. Бунга атиги бир неча дақиқа вақт кетади.
Ҳозирча терминалдан фақат Россия фуқаролари фойдаланиши мумкин. Келгусида хорижлик фуқаролар ҳам sim-карта олиш имкониятига эга бўладилар.
Шу йилнинг июнида Tele2 "Внуково" аэропортида ана шундай терминал ўрнатганди. Компания тез орада "Домодедово", "Шереметьево" аэропортларида ҳамда Москва метросининг бешта станциясида терминаллар ўрнатилишини маълум қилди.
"Вимпелком" ("Билайн") ҳозирда ана шундай қурилмалар ўрнатиш имкониятини ўрганаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
15:50
Greenpeace: РФ ЕИга санкцияларни четлаб ўтиб денгиз орқали нефт етказяпти
15:10
Немис ОАВ Болтиқ денгизида Россиянинг жосуслиги ҳақида маълумот берди
08:40
Зеленский БМТда: Россияни тинчликка фақат мажбурлаш мумкин
22:57 / 24.09.2024