Жаҳон | 22:02 / 11.08.2018
8629
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон жанубида АҚШ авиазарбаси натижасида 19 нафар "Толибон" жангариси ҳалок бўлди

Фото: kun.uzAFP 2018 / Noorullah Shirzada

Афғонистоннинг Хилменд вилоятида АҚШ ҳаво кучларининг зарбаси натижасида "Толибон" ҳаракатининг камида 19 нафар аъзоси йўқ қилинди, деб хабар берди Khaama Press агентлиги маҳаллий амалдорларга асосланиб.

Хабарда айтилишича, авиазарбалар жангариларнинг Наҳр Сирож туманидаги бошпаналарига берилган бўлиб, ҳужумлар давомида уларга тегишли қуролларнинг бир қисми ҳам йўқ қилинган. 

АҚШ 2001 йилда Афғонистонда антитеррористик ҳарбий операция бошлаган. Кейинроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсати билан мамлакатга НАТО қўмондонлиги остидаги хавфсизликни таъминлаш бўйича халқаро кучлар киритилди. 

Мавзуга оид