Ҳиндистон кинокомпанияси Ўзбекистонда ҳужжатли фильм суратга олишга киришди
“Creative concepts Films” компанияси 23 минг километр йўл босиб, 24 мамлакат ҳудудида, 120 кун давомида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридан Буюк Британиянинг Лондон шаҳригача бўлган масофани машинада босиб ўтиб, давлатларнинг бой туристик салоҳият ва маданий анъаналарини тарғиб этишга қаратилган махсус хужжатли фильмни тасвирга олишмоқда. Ўзбекистон ҳам уларнинг йўл харитасидан ўрин олган бўлиб айни вақтда улар мамлакатимиз ҳудудида.
Компания вакиллари ушбу ҳафтада “Ўзбеккино” МАга ташриф буюришди ва таниқли киноижодкорлар Обид Асомов, Муқаддас Холиқова ва Фотих Жалолов иштирокида махсус интервьюни суратга олишди. Интервью давомида киноижодкорлар “Youtube” ва “Amazon” тармоқлари орқали кино маҳсулотларини томоша қилиш даражаси, мамлакатимизда кино маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ва кино санъатининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юзасидан фикр алмашдилар.
“Creative Сoncepts Films” компанияси вакиллари Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги ҳамда Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги маданий-тарихий обидалар билан яқиндан танишадилар ва тасвирга оладилар.
Бундан асосий мақсад ҳинд киноижодкорлари учун тасвирга олишга қулай бўлган жойларнинг медиа харитасини шакллантиришдан иборат.
Мавзуга оид
09:50 / 21.09.2024
Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариши мумкин
17:32 / 20.09.2024
Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинган ва урушга юборилган ўнлаб ҳиндистонликлар ватанига қайтди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
01:33 / 14.09.2024