Жаҳон | 11:44 / 11.08.2018
15937
1 дақиқада ўқилади
Сиэтл аэропортидан самолётни олиб қочиб кетишди
Авиакомпания ходими Сиэтл аэропорти ҳудудидан самолётни рухсат олмасдан туриб парвозга чиқарди. Бу ҳақда аэропортнинг твиттердаги саҳифасида хабар берилган.
«Авиакомпания ходими Сиэтл аэропортидан бортида йўловчилар бўлмаган самолётни рухсат олмасдан туриб парвозга чиқариб юборди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, лайнер Пьюжет кўрфазида пастга қулаган. Аэропорт оддий иш режимига қайтгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда самолёт Интернетда сотувга қўйилганди.
Мавзуга оид
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
21:38 / 05.09.2024
АҚШ Доминиканда Мадурога тегишли иккинчи самолётни аниқлади
20:50 / 23.08.2024