Ўзбекистон | 21:24 / 11.08.2018
28736
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокимига ёш ўринбосар тайинланди

Фото: ЎзЁИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Одилжон Тожиев Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақидаги маълумот ЎзЁИнинг Фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирилди.

Одилжон Тожиев 1984 йил 11 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетини тамомлаган. Мутахассислиги — ҳуқуқшунос.

О.Тожиев 2017 йил 5 июль кунидан ҳозирга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Мавзуга оид