Андижон ҳақида “Welcome to Andijan” видеоролиги тақдим этилди
Томирлари қадим мозийнинг тиниқ булоқларидан сув симирган, кундан-кун чирой очиб гўзаллашиб бораётган Андижоннинг бугунги кунини деярли уч дақиқали видеолавҳага жо этишнинг ўзи қийин.
Лекин, бир гуруҳ ижодкорлар томонидан тайёрланган мўъжаз видеороликда унинг халқи, табиати, анъаналари, диққатга сазовор жойлари, санъати, меҳнаткаш инсонлари, чемпионлари, таърифи дунёга кетган палови ҳақида муайян тасаввурга эга бўласиз. Унда Заҳириддин Муҳаммад Бобур қадамжолари, ҳунармандчилик анъаналари, вилоят марказининг кундузги ва тунги кўриниши ўзгача тасвирларда орқали намойиш этилган.
Чет эллик саёҳатчилар ҳамда юртимиздан ташриф буюрувчи меҳмонлар ушбу видеоролик орқали ҳудуднинг ўзига хос томонларини кашф этишса ажаб эмас...
Ёрқин саҳналар ва турли ракурсларда тасвирга олинган видеороликда андижонликлар барчани - “Welcome to Andijan” - “Андижонга хуш келибсиз” дея меҳмонга чорлайди.
Видеоасарнинг дунёга келиши учун ғоя муаллифи ва продюсер Аброр Азизов, режиссёр Абдулазиз Турғунов, видео усталари Аъзам Ботиров ва Дониёр Ганжаевлар биргаликда иш олиб боришган. Мусиқий безаклар эса Нозим Мўминовга тегишли.
Ижодий гуруҳ айни пайт янги лойиҳалар устида изланмоқда.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
16:57 / 19.09.2024
Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркордан 20 млн сўм олган ЭТК муҳандислари ушланди
10:00 / 13.09.2024
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
20:05 / 12.09.2024
Ҳудудларда тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланмоқда. Вазирлик томошабинми?
09:50 / 11.09.2024