Маскка Tesla’ни сотиб олишда ким ёрдам бериши айтилди
Саудия Арабистони суверен жамғармаси Tesla акцияларини харид қилиш бўйича компания раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, фонд Tesla асосчиси Илон Маскка компанияни акциядорлардан сотиб олишига ёрдам бериши керак бўлган келишувда иштирок этмоқчи.
Таъкидланишича, Саудия Арабистони шу тарзда нефть бозоридаги хатарлар юз берганда ўзини ҳимоя қилмоқчи.
Шу билан бирга, сўнгги ойларда фонд Tesla акцияларининг тахминан 5 фоизини сотиб олиб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla акциядорлари Илон Маскни судга беришгани хабар қилинганди.
Сан-Францискодаги федерал судга мурожаат қилган даъвогарларнинг фикрича, Маскнинг твитлари серияси сабабли улар йўқотишларга учради.
Мавзуга оид
23:56 / 04.10.2024
Tesla АҚШдаги энг ҳамёнбоп модели савдосини тўхтатди
11:15 / 02.10.2024
Флоридада “Ҳелен” тўфони сабаб сув босган гаражда Tesla автомобили ёниб кетди
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
22:34 / 30.09.2024