Ўзбекистон | 09:17 / 17.08.2018
60068
1 дақиқада ўқилади
Имомали Раҳмон Тошкентга етиб келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Эмомали Раҳмон Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Гул қўйиш маросимидан сўнг Кўксаройда давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, сўнг кенг доирада ўтказилади.
Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
08:47 / 30.08.2024