Ҳиндистоннинг Керала штатидаги муссон ёмғирлари оқибатида 320дан ортиқ киши қурбон бўлди
Ҳиндистоннинг Керала штатида 8 августдан буён давом этаётган кучли муссон ёмғирлари оқибатида камида 324 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилинди штат бош вазири Пинарайи Вижаянанинг девонхонаси хабарида.
"Керала кейинги 100 йилдаги энг даҳшатли сув тошқинига дуч келди. Саксонта дамба очиб қўйилди, 324 киши ҳалок бўлди, яна 223139 киши 1500та вақтинча жойлаштириш лагерларидан паноҳ топган", — дейилади хабарда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, муссонлар мавсуми бошланганидан буён мамлакатда сув тошқинлари, жала ва кўчкилар оқибатида 890дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Еттита штат табиий офатдан энг кўп зарар кўрди.
Уттар-Прадешда 190, Ғарбий Бенгалияда 183, Махараштрада 139, Асамида 45 ва Нагалендда 11 киши ҳалок бўлган.
Пайшанба куни Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучларининг жанубий қўмондонлиги режадаги барча машғулотлар тўхтатилганлиги ҳамда шахсий таркиб ва кемалар аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш учун Кералага сафарбар қилинганлигини маълум қилди. Бундан ташқари, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг самолёт ва вертолётлари, соҳил қутқарув хизмати ҳам қутқарув ишларига жалб этилган.
Ҳиндистонда ёмғирлар мавсуми июнь ойи ўрталарида бошланади ва сентябрь охиригача давом этади.
Мавзуга оид
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024