Спорт | 22:08 / 19.08.2018
9595
1 дақиқада ўқилади

АПЛ. "МЮ" аутсайдерга ютқазди

Фото: AP

АПЛ 2-турининг навбатдаги ўйини ўтказилди. 

"Брайтон" майдонига сафар қилган "Манчестер Юнайтед" мағлубиятга учради. "Фальмер" стадионида кечган ўйин 3:2 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди. 

Мезбонлар сафида Мюррей, Даффи ҳамда Гросс 1тадан гол киритган бўлса, меҳмонларнинг голлари Лукаку ҳамда Погба томонидан киритилди. 

Брайтон – Манчестер Юнайтед 3:2

Голлар: 1:0 – 25 Мюррей, 2:0 – 27 Даффи, 2:1 – 34 Лукаку, 3:1 – 44, пенальти Гросс, 3:2 – 90, пенальти Погба.
Брайтон – Райан, Даффи, Бонг, Монтойя, Данк (Балогун, 20), Стивенс, Проппер, Гросс (Кайяль, 90), Марч, Кнокерт, Мюррей (Локадия, 90).
Манчестер Юнайтед –    Де Хеа, Байи, Шоу, Янг, Линделеф, Погба, Перейра (Лингард, 46), Мата (Рэшфорд, 46), Фред, Марсьяль (Феллайни, 60), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Марсьяль (45), Мюррей (67).

Мавзуга оид