Microsoft россиялик хакерлар ҳужуми ҳақида маълум қилди
Microsoft компанияси АҚШда кузда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар арафасида Америка сиёсий гуруҳларига қарши россиялик хакерлар ҳужуми юз бергани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Microsoft маълумотларига кўра, «Россия ҳукумати билан боғланган» хакерлар гуруҳи сохта доменлар яратган. Улар АҚШнинг консерватив икки сиёсий ташкилоти - Hudson Institute ва International Republican Institute ниқоби остида яширинган. Бундан ташқари, компания мутахассислари АҚШ сенати сайтига ўхшаш бўлган учта сохта доменни топдилар.
Microsoft ҳуқуқий бўлими бошлиғи Брэд Смитнинг маълум қилишича, хакерлар ҳужуми «демократияни сусайтиришга» қаратилган бўлган. Компаниядан қўшимча қилишларича, хакерлар фишинг ёрдамида шахсий маълумот ва ўз қурбонларининг махфий сўзларини олишни режалаштиришган, бироқ, Смитнинг сўзларига кўра, уларнинг уринишлари муваффақиятсизликка учраган.
Мавзуга оид
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024
Россияда ўзбек диаспораси етакчиси ноқонуний миграцияни ташкил этишда гумон қилинмоқда
09:00 / 04.10.2024
«Газпром» Россияда энг зарар кўрган компаниялар рўйхатини бошқаряпти
23:20 / 03.10.2024