Жаҳон | 07:54 / 23.08.2018
3201
1 дақиқада ўқилади

«Би-би-си»ни Amazon, Google ва Facebook орқали молиялаштириш таклиф этилди

Фото: Getty Images

Британиянинг Лейбористлар партияси раҳбари Жереми Корбин технологик гигантлар учун янги лицензион йиғим жорий этишни таклиф қилди, у «Би-би-си» телерадиокомпанияси ишини тўлаш имконини беради. Сиёсатчининг Edinburgh Television Festival фестивалидаги сўзлари RadioTimes томонидан келтирилган.

Корбиннинг таъкидлашича, йиғимлар мустақил журналистикани молиялаштириш билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун ишлатилиши мумкин.

«Рақамли даврда яшаб, биз рақамли лицензион йиғим «Би-би-си»ни молиялаштириш учун адолатли ва самарали усул бўлиши ёки бўлмаслиги борасида бир қарорга келишимиз керак», - дея маълум қилди Корбин.

Унинг қўшимча қилишича, рақамли лицензион йиғим амалда мавжуд лицензион тўловга қўшимча равишда киритилиши керак. Унинг сўзларига кўра, уни Netflix, Amazon, Google ва Facebook каби технологик гигантлардан олиш керак.

Мавзуга оид