Красноярск фирмаси директори Ўзбекистонга ёғоч-тахта контрабандасида гумонланмоқда
Красноярсклик тадбиркор Ўзбекистонга ёғоч контрабандасини амалга оширганликда гумонланмоқда.
Федерал божхона хизматига кўра, Россиянинг 27 ёшли фуқароси, Красноярскдаги масъулияти чекланган жамият директори Ўзбекистонга тахта-ёғочларнинг ноқонуний экспортини ташкиллаштирган.
Жиноий ҳаракатлар натижасида 2017 йил январь-июль ойлари мобайнида Ўзбекистонга 3,4 минг кубометр ёғоч-тахта маҳсулоти ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган. Уларнинг умумий қиймати 22 миллион рубль (320 минг АҚШ долларидан ортиқ)ни ташкил этади.
Чегарани кесиб ўтишда у сохта ҳужжатларни тақдим этган.
Ушбу шахсга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 226-моддаси 1-қисми бўйича (стратегик аҳамиятга эга ресурслар контрабандаси) учта жиноий иш қўзғатилди.
У етти йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
16:00 / 30.08.2024
Дунёни босаётган тутун. Контрабандага қачон чек қўйилади?
18:20 / 16.08.2024
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Toyota автомобилларини ҳожатхона қоғозига ўраб божхонадан ўтказмоқчи бўлди
21:14 / 11.04.2024