Жаҳон | 13:06 / 23.08.2018
21469
2 дақиқада ўқилади

Савдо уруши. АҚШ ва Хитой зарбалар алмашди

Фото: REUTERS / Damir Sagolj/File Photo

Америка Қўшма Штатлари ва Хитой умумий қиймати 16 миллиард долларлик товарларга 25 фоизлик божни ўзаро жорий этди. Бу ҳақда Bloomberg хабар беради.

Биринчи бўлиб 8 август куни эълон қилинган Вашингтон чекловлари кучга кирди. Оширилган божлар жорий қилинган товарлар орасида тракторлар учун двигателлар, темир йўллари, трамвайлар ва поездлар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек, кабеллар бор. Бунга жавобан Хитой ҳукумати худди шундай чоралар қўлланилиши ҳақида маълум қилди, улар Тошкент вақти билан 9:00дан амал қила бошлади.

Пекин, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотига шикоят қилди. Тижорат вазирлигининг тушунтиришича, ушбу қадамни кўп томонлама савдони кафолатлаш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш истаги билан изоҳлади.

АҚШ ва Хитой 2018 йил бошида бир-бирининг товарларига оширилган божларни жорий қила бошлади. Ташаббус Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампдан чиққан бўлиб, у Пекинни ноҳалол ўйинда айблади ҳамда икки томонлама савдо балансида жуда катта дефицитдан шикоят қилди. Ҳозирги вақтда чекловлар умумий миқдорида юз миллиард доллардан зиёд бўлган маҳсулотларни қамраб олди. Кейинчалик, дунёнинг бошқа давлатлари савдо урушига қўшилди.

Мавзуга оид