Жаҳон | 16:33 / 23.08.2018
16968
2 дақиқада ўқилади

Скрипалларнинг қариндоши баёнот берди: улар вафот этган бўлиши мумкин

Фото: REUTERS / Tatyana Makeyeva

Солсберидаги заҳарланиш натижасида жабрланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг жияни Виктория сўзларига кўра, Сергей ва унинг қизи июль охиридан бери ўзлари ҳақида биронта хабар беришмаган. Бу ҳақда РИА «Новости» маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, Юлия Скрипаль охирги марта июль ойи охирида бувисининг туғилган куни муносабати билан қариндошларига қўнғироқ қилган. Викториянинг сўзларига кўра, қариндошларда Скрипалнинг оғир ҳолатда экани ёки вафот этгани борасида шубҳалар пайдо бўлган.

«Нега биз шундай фикрдамиз? Чунки Юлия уч кундан сўнг отаси қўнғироқ қила олиши, унда бунга катта хоҳиш борлигини айтганди», - дея маълум қилди Виктория Скрипаль. 

Унинг қўшимча қилишича, ўша вақтдан бери жабрланган қариндошларидан ҳеч қандай қўнғироқ бўлмаган. Шунингдек, унинг эътибор қаратишича, матбуотда ҳам Сергей Скрипалнинг фотосурати пайдо бўлмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия АҚШга «Скрипаллар иши» бўйича таклиф билан чиққани маълум бўлганди.

Мавзуга оид