Жаҳон | 07:59 / 24.08.2018
4518
1 дақиқада ўқилади

Яманда халқаро коалициянинг зарбаси оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP

Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция авиациясининг Яманда қочқинлар карвонига берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди. Бу ҳақда ҳусийларга тегишли “Ал-Масира” телеканали эфирида тан олинмаган миллий қутқарув ҳукумати вакили Абдусалом Али Жаббор маълум қилди. Аввалроқ 26 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. 

Ҳусийларнинг маълумотларига кўра, қочқинлар бўлган автомобиллар карвонига ҳусийлар томонидан назорат қилинувчи Худайдо шаҳри яқинидаги Ад-Дурайҳими аҳоли пунктида ҳужум қилинган. Маълум қилинишича, ҳужум оқибатида 22 бола ва 4 аёл ҳалок бўлган.

Мавзуга оид