Фан-техника | 08:43 / 25.08.2018
5636
1 дақиқада ўқилади

Twitter раҳбари АҚШ конгрессига чақирилди

Фото: AP

АҚШ конгресси вакиллар палатасининг энергетика ва савдо бўйича қўмитаси кўрсатмалар бериш учун Twitter компанияси раҳбари Жек Дорсини чақиртирди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, қўмита Дорсини ижтимоий тармоқ ишидаги алгоритмларни борасида сўроқ қилишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, қўмита Twitter ижтимоий тармоқда эълон қилинган маълумотни қандай кузатиб бориши ва назорат қилишини билмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google Эрон билан боғлиқ ўнлаб аккаунтларни ўчириб ташлаганди. 

Мавзуга оид