Спорт | 17:35 / 28.08.2018
6794
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Гулнор Сулаймонова финалда, Ойсулув Абдумажидова бронза медал билан кифояланди

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ўзбекистон миллий кураш спорти жамоасининг 2 нафар вакили Осиё ўйинлари ярим финалида гиламга чиқди.

-52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Гулнора Сулаймонова ярим финалда ҳиндистонлик Ядҳав Малапрабҳа Яллаппага қарши гиламга чиқиб, 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу вазн тоифасидаги Ойсулув Абдумажидова эса ҳиндистонлик Пински Балҳара билан беллашиб, 0:3 ҳисобида ютқазди. Энди у Осиё ўйинлари бронза медали билан кифояланадиган бўлди.

Энди финалда Гулнора Сулаймонова Пински Балҳара билан олтин медал учун курашади.

Мавзуга оид